Эрон Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб -қувватлайди
(last modified Wed, 06 Jul 2022 07:12:00 GMT )
июл 06, 2022 12:12 Asia/Tashkent
  • Эрон Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб -қувватлайди
    Эрон Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб -қувватлайди

Эрон ТИВ раҳбари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси билан телефон орқали суҳбатда Эрон Ислом президенти Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, яқин кунларда Эрон парламенти раиси Тошкентга ташриф буюришини маълум қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амрабдулоҳиён Ўзбекистн Респлилкаи ташиқшилар ввзии ваизфани бажарувчиис Владимир Норов билан телефон орқали суҳбатида икки давлатни қизиқтирган энг муҳим масалалар юзасилан фирк алмашди.

Эрон Ислом Ресупбликаси ТИВ раҳбари бу суҳбатда, Эрон ислом республикаси Ўзбекистон мамлакатида барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистоннинг хавфсизликдан маҳрум этилиши ва бирлигига путур етказилишини қабул қилмайди деб айтди. Абдуллоҳиён шунингдек ҳам икки томоннинг иродаси ва саъй-ҳаракати билан Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаи икки томонлама алоқалар кенгаймоқда ва ривожланоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири, Эрон ва Ўзбекистон олий мартабали расмийларининг ташрифи муносабатлари ривожлантириш жараёнида муҳим аҳамиятга эга эканига тўхталиб, Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф яқин кунларда Ўзбекистонга таширфини маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Владимир Норов ҳам Эроннинг Ўзбекистонда содир бўлаётган сўнгги воқеалар бўйича принсипиал позицияси ва бу мамлакатда бирдамликни қўллаб-қувватлаганини юқори баҳолаб, конституциявий ислоҳотлар жараёни бошланди ва президенти Мирзиёев бу ҳақда Ўзбекистон халқи билан гаплашди деб қўшимча қилди.

Владимир Норов Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг турли икки томонлама, минтақавий ва халқаро даражаларда ривожланишни ижобий баҳолади ва Эрон парламенти раисининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи икки давлат ўртасидаги муносбатларини янада ривожланиришга хизмат қилишга умид билдирди.