Али Шамхоний: Эрон давлати Озарбойжон Республикаси билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр
(last modified Fri, 15 Jul 2022 12:05:05 GMT )
июл 15, 2022 17:05 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний: Эрон давлати Озарбойжон Республикаси билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр
    Али Шамхоний: Эрон давлати Озарбойжон Республикаси билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр

Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон Ислом республикаси Озарбойжон Республикси билан ҳар томонлама алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай чекловга эга эмас деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Боку шаҳрига сафар қилган Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгаши котиби Али Шамхоинй  бугун  Озарбойжон республикаси президенти,  Илҳом Алиев билан учрашувда  икки дўст ва қардош мамлакат ўртасида алоқларанинг аҳамятини таъкидлаб, Эрон ҳукуматининг устувор йўналиши қўшнилар билан алоқларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўлиб, бу доирада Эроннинг қатъий иродаси қўшни мусулмон ва шиа давлатлари  сифатида  Озарбойжон республикаси билан барча соҳаларда иложи борича самимий муносабатларни оширишидан иборат деб аниқлик киритди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Озарбойжон респубилкаси президентига мурожаат қилиб, сўнгги  30 йил ичида Эрон Боку давлати билан жуда яхши ҳамкорлик қилган ва янги даврда икки давлат муносбаатларни яхши ҳолатда бўлганини қўшимча қилди.

Али Шамхоний икки халқ Эрон ва Озарбойжон респубилкасининг тарихий, маданий ва диний алоқаларни инкор этиб бўлмас деб ҳисоблади ва бу умумий меросни дунёга танитиш учун икки давлат ўзаро ишонч муҳитида иш олиб бориши кераклигини таъкидлади.

Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби шунингдек, Эроннинг икки давлат ўртасидаги муносатларни бузишга уринаётган актёрлар билан курашишдаги қатъий қарорига урғу бериб, бир-бирининг ёрдами билан дўст ва қўшни давлатлар ўртасида масофани узоқлаштиришга ҳеч қандай омилга йўл қўймаслик керак деб баён этди.

Теҳрон ва Боку давлатлари ўртасидаги муносабатлар дўстона муносабатларни истамаган давлатлар босими таъсирига тушмасдан, икки давлат раҳбарларининг қатъий иродаси асосида жиддий ривожланмоқда.
Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Озарбойжон Республикасининг юқори мартабали расмийлари билан учрашиш ва муҳим минтақавий ва халқаро мавзулар юзасидан фикр алмашиш мақсадида бугун Бокуга сафар қилди.