ШҲТнинг бош котиби Эроннинг бу ташкилотга доимий аъзо бўлишига умид билдирди
ШҲТ Бош котиби Эрон Ислом Республикасининг бу ташкилотга қўшилиши масаласи ушбу ташкилотнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинишини кутишини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Глобал Таймсга таяниб хабар қилишича, ШҲТ Бош котиби Chjan Ming Белорус республикасининг ташкилотга тўлақонли аъзолик учун аризаси келиб тушганини баён этиб, Белорус аъзолигининг қонуний жараёни тез орада бошланади ва Эрон учун ҳам худдий шундай жараён кузатилади деб эълон қилди.
ШҲТ Бош котиби шунингдек Эроннинг бу ташкилотга аъзо бўлиш мажбурияти Самарқандда ўтказиладиган йиғиишда маъқулланишини кутишини таъкидлади.
Эроннинг Пекиндаги элчихонаси ҳам олдинроқ Эрон Ислом республиккасининг ШҲТга аъзолиги 2023-йил апрелигача якунланишини эълон қилган эди.
ШҲТга аъзо 8 давлат (2021-йил 17-сентябрь) ўзларининг 21- йиғилишда Эроннинг бу ташкилтдаги доимий аъзолигини олқишладилар.
Эрон ШҲТнинг кузатувчи аъзолигидан доимий аъзосига айланиши, зарурий ҳужжатлар ҳам имзоланади ва ШҲТ янада аҳамиятли бўлади.