Амир Абдуллаҳиён Бурреллга хитобан: Оқ уй очкўзликни бир четга суриб қўйиши керак
-
Амир Абдуллаҳиён Бурреллга хитобан: Оқ уй очкўзликни бир четга суриб қўйиши керак
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири душанба оқшомида Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Жозеф Боррелл билан телефон орқали суҳбатда Эроннинг яхши, кучли ва барқарор келишувга эришиш истагида ҳеч қандай шубҳа йўқлигини таъкидлаб, Оқ уй очкўзлик ва шубҳаларни бир четга суриб, ечим ва келишувга эришиш йўлида реал қадам ташлаши кераклигини очиқлади
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ушбу телефон суҳбатида Боррелл ва ташқи сиёсат бўйича масъул ўринбосари Энрике Моронинг узлуксиз саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган ҳолда, Европа Иттифоқи, шунингдек, Италия ва Франсия ташқи ишлар вазирлари билан сўнгги суҳбатларига ишора қилиб, таъкидлади: Америка ўтмишдаги самарасиз ёндашувни ва самарасиз хатти-ҳаракатларни такрорлашни, босим ва санкцияларни қўллашни бас қилиши керак.
Бу телефон суҳбатининг яна бир қисмида Амир Абдуллаҳиён Эроннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва энергия хавфсизлигига ёндашувини Эрон, Россия ва Туркия президентларининг Теҳронда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувига ишора қилиб тушунтирди.
Эрон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан яқинда бўлиб ўтган суҳбатини ҳам эслатиб ўтди ва Украина ғалла экспортини осонлаштириш катта аҳамиятга эга эканини қўшимча қилди.
Ушбу телефон мулоқотида Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари ҳам Эрон томонининг музокаралар жараёнида ҳозиргача кўрсатган ижобий ва жиддий иродасини юқори баҳолаб, ҳозирги вазиятда томонларнинг ғояларини тақдим этиш ва умумлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Ислом Жумҳуриятининг якуний келишувга эришиш учун тўсиқларни енгиб ўтиш ва қолган баъзи низоларни ҳал қилиш бўйича ташаббусларини қадрлар экан, Буррелл ўзи ва ўринбосарининг барча томонлар билан мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали бу жараённи осонлаштириш ва тезлаштиришга тайёрлигини таъкидлади.