Инқилоб Раҳбари: эронлик истеъдодли аёллар Ғарб цивилизациясининг ёлғонларига энг муҳим зарбаларни берди
(last modified Wed, 27 Jul 2022 10:41:15 GMT )
июл 27, 2022 15:41 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: эронлик истеъдодли аёллар Ғарб цивилизациясининг ёлғонларига энг муҳим зарбаларни берди
    Инқилоб Раҳбари: эронлик истеъдодли аёллар Ғарб цивилизациясининг ёлғонларига энг муҳим зарбаларни берди

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари аёллар ва ҳижоб масаласига ишора қилиб, эронлик шарафли ва истеъдодли аёл Ғарб цивилизациясининг иддао ва ёлғонларига энг катта ва энг муҳим зарбаларларни урди ва Ғарб давлатлари бундан қаттиқ ғазабдалар деб айтдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилби оилй раҳнамоси ахборо сайтининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон бўйлаб жума намози имомлари билан йиғилишда  бу мавзулар Ислом Инқилоби ғалаба қозонган пайтдан бери доимо кўтарилиб келинмоқда ва сўнги пайтларда ҳижоб баҳонасида ўша мувафаққиятсиз уринишлар такрорланмоқа деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Хоманаий бу учашувда  бундан бир неча йил олдин бир мажлисдан мендан айёлар ҳақида гап кетганида Ғарбга қарши қандай ҳимоянгиз бор деб сўрашди ва мен " ҳимоям йўқ, ҳужумим бор" деб атйгандим. Аёлларни товарга айлантирганлар ўзларини ҳимоя қилиши ва жаво бериши керак деб изоҳладилар.

Ислом нқилоби олий раҳнамоси нега АҚШ ва Британиянинг расмий ва ҳукумат ОАВлари  ва уларнинг иттифоқчилари ва ёлланмалари ҳижоб баҳонасида аёллар масаласига қайта -қайта ҳужум қилишади ва Ғарбликлар ҳаққатан ҳам аслида Эрон аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар -ми? деган савол билан, Ғарб томони имкони бўлса Эрон халқига сувни тўсиб қўядиганлардир, чунки улар болалар учун дори-дармонларни тақиқлаб қўйишдан ва дорини бу болаларга етиб боришига йўл қўймайдилар. Шундай экан, ғарбликлар ҳаққатан ҳам эронлик аёлларга ҳамдард-ми? савол оҳанигада фикр билдирдилар.

Хоманаий ҳазратлари Ғарб давлатлари йиллар давомида, аёллар маънавий ва диний чекловлардан холос бўлмагунича, тараққиётга эриша олмаслиги ва юқори илмий, сиёсий ва ижтимой даражаларга эришмайди деган иддаолар қилишмоқда. Аммо ўтган қирқ йил ичида эронлик аёллар исломий ҳижоб ва чодир билан турли илмий, ижтимоий, спорт, сиёсий , бошқарув, иқтисодий ва маданий соҳаларда намоён бўлишга муваффақ бўлдилар ва катта мувафаққият ва ифтихорга эришдилар деб қайд этдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари Эрон Ислом республикасининг Ғарб цивилизациясининг ўзига хослигининг марказий нуқтасини, яъни " динни сиёсатдан ажратиш" ни бекор қилиш бўйича амалга оширган буюк ишини айтиб,  дин шиори билан Эрон Ислом Республикаси нафақат ўзини сақлаб қолди, балки Эроннинг тараққиёти билан ғарбликларнинг дин ва сиёсатни бир-бирига мос келмайдиган узоқ муддатли ҳаракатларига қарши чиқди. Шунинг учун сионистлар ва уларнинг капиталистлари бошчилигидаги Ғарб даватларининг мафияси ва АҚШ ҳақиқатдан асабийлашган ва доимий равишда Ислом республикасига зарба беришни режалаштирмоқда деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ