июл 29, 2022 13:21 Asia/Tashkent
  • Теҳрон вилоят ҳокими: Фирўзкўҳ шаҳридаги сув тошқини оқибатида 9 киши қурбон бўлди
    Теҳрон вилоят ҳокими: Фирўзкўҳ шаҳридаги сув тошқини оқибатида 9 киши қурбон бўлди

Теҳрон губернатори бу вилоятдаги Фирўзкўҳ шаҳрининг сув босган ҳолатини бартараф этиш бўйича саъй -ҳаракатларни эълон қилиб, кеча тунда Фирўзкўҳдаги сув тошқини оқибатида 9 киши қурбон бўлиб, 16 киши бедарак юқолди ва 12 киши жароҳат олди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг Теҳрон вилоят ҳокимияти идораси матбуот сайтига таяниб хабар қилишича,  Теҳрон губернатори Муҳсин Мансурий Фирўзкўҳ шаҳридан содир бўлган тошқинлари ва етказилган зарарларга тўхталиб, пайшанбага ўтар кечаси Фирўзкўҳ шаҳрининг Ҳабларўд массивида Зарриндашт, Маздорон ва Оташон қишлоқларидаги сув тошқини оқибатида 9 киши ҳалок  бўлиб. 16 киши бедарак юқолди ва 12 нафар жароҳатланди.

Теҳрон губернатори Муҳсин Мансурий ўз сўзларида, яраланганларнинг  10 нафарга амбулатор ёрдам кўрсатилиб, 2 нафари шифохонага ётқизилган деб изоҳлади.

Теҳрон ҳокими сув босган ҳудудларга ёрдам кўрсатишнинг кечикишига кириш йўллари ва йўл ҳаракати ёпилганлиги сабаб бўлди. Вазият нормаллашганидан кейин ёрдам кучлари ва ёрдам воситалари хизмат кўрсатишга муваффақ бўлди деб қўшимча қилди.

Мансурий Теҳроннинг " Имомзода Довуд" ҳудудидаги сув тошқини билан боғлиқ вазият ҳақида ҳам Имомзода Довуддаги сув тошқини билан боғлиқ вазиятни нормал ҳолатга қайтгунга қадар ишлар давом этмоқда деб айтди.

Кеча тонгда Теҳроннинг Имомзода Довуд ҳудудидаги сув тошқинида 8 киши ҳалок бўлиб 19 киши бедарак юқолди.

 

Ёрлиқ