Инқилоб раҳбари Эроннинг кўплаб ҳудудларида содир бўлган сув тошқинидан жабрланганларга ҳамдардлик билдирдилар
(last modified Sun, 31 Jul 2022 06:03:32 GMT )
июл 31, 2022 11:03 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Эроннинг кўплаб ҳудудларида содир бўлган сув тошқинидан жабрланганларга ҳамдардлик билдирдилар
    Инқилоб раҳбари Эроннинг кўплаб ҳудудларида содир бўлган сув тошқинидан жабрланганларга ҳамдардлик билдирдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Эроннинг кўплаб ҳудудларида рўй берган сув тошқинидан сўнг йўллаган мурожаатларида расмийлар сув тошқинидан етказилган зарарларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўришлари керак деб айтдилар.

Эроннинг турли ҳудудларида содир бўлган сув тошқини ва вайронгарчиликлари ортидан Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ҳодиса қурбонларига ҳамдардлик билдириб сув тошқинидан жабрланганларга тез ёрдам кўрсатганликлари ва ёрдам гуруҳлари саъй-ҳаракатлари учун ҳукуматга миннатдорчилик билдириб бу ҳаракат  ва ташаббусларни давом эттиришни талаб қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси сайтига таяниб ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий кеча ўз мурожаатида  мамлкатимизнинг кўплаб ҳудудларида содир бўлган даҳшатли ва ҳалокатли сув тошқинлари кўплаб азиз инсонларимизнинг жисмоний, моддий ва маънавий зарар кўришига сабаб бўлди деб  аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ўз мурожаатида барча қурбонларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, мамлакатимизнинг ҳурматли ҳокимият органларидан етказилган зарарни қоплаш бўйича зарур чоралар кўришини талаб қиламан деб баён этдилар.

Ул Зот  шунингдек расмийларга сув тошқинидан жабрланган ҳудудларда тезкорлик билан боргани ва қатнашгани ҳамда жамоат ёрдам гуруҳлари ёки тошқинидан жабрланганларга ёрдам беришга мажбур бўлганларнинг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик бидирмоқчиман. Бу солиҳ амалларни давом эттириш ва бу аламли воқеалар оқибатларини камайтиришга доимо ҳаракат қилиш барчамизнинг бурчимиздир деб қўшимча қилдилар.

Эронда сув тошқинлари қурбонлари сони 56 кишига етди