июл 30, 2022 16:41 Asia/Tashkent
  • Эронда сув тошқинлари қурбонлари сони 56 кишига етди
    Эронда сув тошқинлари қурбонлари сони 56 кишига етди

Эрон Ислом респубилкаси Қизил ярим ой жамияти раиси мамлакат бўйлаб тошқин қурбонлари сони 56 кишига етганини маълум қилди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сўнгги бир неча кун ичида Эроннинг турли вилоятларига ёғингарчилик катта зарар етказди ва кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлди. Эрон Қизил Ярим ой жамияти Эроннинг  20 вилояти, 111 шаҳри ва 29 транспорт марказлари кучли ёмғир ва тошқинларидан зарар кўрди.

Эрон Қизил ярим ой жамияти ёрдам ташкилоти раиси Меҳди Валипур Эрон бўйлаб тошқинлар қурбонлари сонининг 56 нафарга етганини айтиб улардан 18 таси "Имомзода Довуд" минтақасига, 14 таси Фирўзкўҳнинг Зарриндаштига тегишли деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида бутун мамлакат бўйлаб 28 киши бедарак юқолган ва уларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Қизил Ярим Ой жамияти раиси мамлактадаги тошқинларда жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг сўнги ҳолати ҳақида ҳам гапириб, метереология ташкилотининг мамлакатнинг турли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва сув тошқини эҳтимоли ҳақида эълон қилинганидан сўнг бутун Эрон бўйлаб қутқарувчилар ва уларнинг техникалари шай ҳолатга келтирилди дея аниқлик киритди.

Ёрлиқ