Россия қуроллари кўргазмасида Эроннинг ҳарбий қудратини намойиш қилинди
(last modified Fri, 19 Aug 2022 07:19:27 GMT )
август 19, 2022 12:19 Asia/Tashkent
  • Россия қуроллари кўргазмасида Эроннинг ҳарбий қудратини намойиш қилинди
    Россия қуроллари кўргазмасида Эроннинг ҳарбий қудратини намойиш қилинди

Москвадаги “Патриот” ҳарбий паркида Эрон ва дунёнинг 35 давлатидан юзлаб компаниялар иштирокида “Армия2022” деб номланган 8-Халқаро Россия ҳарбий-техник қуроллари кўргазмаси бошланди.

Россия халқаро ҳарбий-техник қуроллар кўргазмаси пайшанба куни бошланди ва 10 кун давом этади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Мудофаа вазирлигининг Мудофаа саноати ташкилоти тизимидаги компаниялар 2022-йилги армия кўргазмасида ўзларининг сўнгги ҳарбий ютуқларини намойиш қилган.

Эрон Ислом Жумҳурияти павилони 2022 йилги армия кўргазмасининг энг йирик павилёнларидан бири ҳисобланади ва разведка, ҳужум ва кузатув дронлари, ракетага қарши мудофаа тизимлари, қутқарув ва жанговар вертолётлар, енгил қирувчи самолётлар, оғир артиллерия ва енгил қуроллар, электрон уруш техникаси, зирҳга қарши ракеталар, тунги кўриш камералари ва бошқалар намойиш этилмоқда.

Россия ҳарбий-техник қуроллари халқаро кўргазмасини ўтказиш билан бир вақтда глобал масалалар бўйича маслаҳатлашиш мақсадида 129 давлат мудофаа вазирлари ва юқори мартабали ҳарбий амалдорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаб координатори ўринбосари бригада генерали Али Абдуллоҳий, Эроннинг Москвадаги элчиси ва Эрон мудофаа делегацияси аъзолари Москва ҳарбий йиғилишида иштирок этар экан, Россия халқаро Қурол кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этдилар.

Ёрлиқ