август 22, 2022 13:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ички ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунларининг шарҳи
    Эрон ички ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунларининг шарҳи

Эрон ИИВ раҳбари Ўзбекистонга ташриф натижаларини тушунтирар экан, Шанхай шарномасига аъзо бўлган давлатлар вазирлари йиғилиши доирасида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик меморандум имзоланди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳидий бугун  ИРНА ахборот агентлигига берган интервюсида,  ШҲТга аъзо давлати вазирлари йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга қилган сафари ҳақида ШҲТ Эрон бу ташкилотга кузатувчи сифатида иштирок этаётган муҳим ташкилотдир аммо ҳозирда Эроннинг Шанхай ташкилотига аъзолиги давом этмоқда деб аниқлик киритди.

Бу учрашувда Эрон вакили сифатида мен ШҲТга имкон қадар ёрдам беришга тайёрлигимиз ва имкониятларимизни эълон қилдим. Бу учрашувдан ташқари аъзо давлатлар вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказдик деб қўшимча қилди Ваҳидий.

Эрон ички ишлар вазири ШҲТга аъзо давлатлар  вазирлари йиғилишида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик бўйича ўзаро англашув меморандумни имзоланганини эълон қилиб, бу меморандумнинг имзоланиши муносабатларимизни янада кенгроқ ва мустаҳкам қилиши мумкин деб таъкидлади.

Ёрлиқ