Эрон ИИВ: Эрон ва Афғонистон чегараси тинч
(last modified Wed, 31 May 2023 09:05:20 GMT )
май 31, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ИИВ: Эрон ва Афғонистон чегараси тинч
    Эрон ИИВ: Эрон ва Афғонистон чегараси тинч

Эрон ИИВ раҳбари Толибон расмийлари билан музокаралари натижасида, Эрон ва афғонистон ўртасидаги чегар тинч ва ҳеч қанадй муаммосиз очиқ деб айтди.

Бугун Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳидий  ҳукумат делегацияси йиғилиши чоғида Эрон пресс мухбирининг саволига жавобан, ҳозир Эрон ва Афғонистон чегараларида вазият тинч, транспорт қатнови олиб борилмоқда деб қўшимча қилди.

Аҳмад Ваҳидий шунингдек, Эрон Ислом республикаси  маъмуриятининг аниқлиги ва эҳтиёткорлиги ҳамда Толибон маъмуриятини аниқ ва ўз вақтида етиб бориши билан икки давлат чегарасидаги таранглик ва нотинчлик масаласи ҳал қилинди ва ҳозир чегарада ҳеч қандай муаммо йўқ деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтган шанба куни Эроннинг Систон ва Балучистон ва Афғонистндаги Нимрўз вилояти чегарасидаги Сасоли, Хотем ва Маккий қишлоқлари каби ҳудудларда Эрон чегара қўшинлари ва Толибон чегарачилари ўртасида тўқнашувлар юз берганди.