май 27, 2023 20:12 Asia/Tashkent
  • Эрон чегарачиларининг Афғонистон чегарасидаги хавфсизликка қатъий муносабати
    Эрон чегарачиларининг Афғонистон чегарасидаги хавфсизликка қатъий муносабати

Эрон чегарачилари Афғонистон чегарасида хавфсизликни юзага келтиришга қатъий жавоб беришди.

Эрон полицияси бошлиғи ўринбосари Сардор Қосим Ризоий айтди:Бугун (шанба) Афғонистон томонидан толибон кучлари халқаро қонунлар ва яхши қўшничиликни ҳисобга олмасдан ва уларга риоя қилмасдан, Зобул чегара полки ҳудудида жойлашган “Сасоли” заставасини барча турдаги қуроллардан ўққа тута бошладики, ФАРАЖАнинг жасур ва ботир чегарачиларининг қатъий жавобига учради.

Мамлакат полицияси бошлиғининг ўринбосари қўшимча қилди:Толибон томонидан отишмалардан сўнг, чегара протоколларига кўра, биринчи даражали чегарачилар ҳужум қилган кучларга керакли огоҳлантиришларни берган. Аммо бир неча соат олдин  яна отишма бошланди ва тўқнашувлар давом этмоқда.

Эрон Ислом Республикаси чегара қўшинлари ва Толибон кучлари ўртасидаги тўқнашув бугун Эроннинг Систон ва Балужистон ва Афғонистоннинг Нимроз вилояти чегарасида ҳамда Сасоли, Хотем ва Маккий қишлоқлари каби ҳудудларда содир бўлди.

Ушбу тўқнашувда енгил ва ярим енгил қуроллар ва артиллерия қўлланилган, аммо Эрон кучлари ракеталардан фойдалангани ҳақидаги хабар бутунлай ёлғондир.

Ушбу ҳисоботга кўра; Шунингдек, Афғонистондаги Заранж аеропорти Эрон кучлари нишонига олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ёлғон бўлиб, Сасоли, Хотем ва Маккий қишлоқлари атрофида тўқнашувлар содир бўлган.

Можаро бошланганидан кейин Эроннинг Афғонистондаги элчихонаси ва Толибон ҳукумати Мудофаа вазирлиги ўртасида ёзишмалар ва алоқалар ўрнатилди.

Шунга кўра, қарийб бир соат олдин бу тўқнашувлар тугади ва ҳар икки томон делегациялари бу кескинлик сабабларини ўрганмоқда.

Толибон томонидан чегара тўқнашувлари бошланганидан сўнг, мамлакат полиция кучлари бош қўмондони Сардор Аҳмад Ризо Родан ҳам чегарачиларга зарур бўлган қатьий буйруқларни етказди ва таькидлади:Чегараларни жасорат ва қатъият билан ҳимоя қилинг ва ҳеч кимга чегарани бузиш ва яқинлашишга йўл қўйманг.

Мамлакат полицияси бошлиғининг буйруғида Эрон Ислом Республикаси чегара қўшинлари ҳар қандай чегара бузилиши ва босқинчиликка қатьий жавоб беришларини, Афғонистоннинг амалдаги расмийлари ўзларининг халқаро тамойилларга зид ва ўйламаган ҳолда қилган ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши зарурлиги таькидланган.

Эрон парламенти Миллий хавфсизлик комиссияси аьзоси Жалил Раҳими Жаҳонободий ҳам кескинликни Толибон бошлаганини, Эрон чегарачилари фақат жавоб қайтарганини таькидлади.

Парламентнинг Миллий хавфсизлик комиссияси аьзоси таькидлади:Асосий муаммолар чегара ҳудудларида жойлашган Толибон чегара қўшинлари ва кучларининг чегара чизиғи ва чегара қоидалари ва протоколлари билан унчалик таниш эмаслиги билан боғлиқ.

Аюб Курд Систон ва Балучистон вилояти автомобил йўллари ва автомобил транспорти бош директори ҳам шундай деди:Ҳамон шаҳрида жойлашган сут чегара терминали (Ипак кўприги) чегарадаги можаролар сабабли кейинги огоҳлантиришгача ёпилди.

Норасмий маьлумотларга кўра, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги умумий чегарадаги тўқнашувда Эрон чегарачиларидан бири шаҳид бўлган.

Ёрлиқ