май 27, 2023 14:11 Asia/Tashkent
  • Эрон чегара кучлари ва Толибон кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди
    Эрон чегара кучлари ва Толибон кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди

Айрим манбалар, Эрон армияси чегара кучлари ва Толибон ҳаракати кучлари ўртасида ҳарбий тўқнашув юз берганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайнинг хабар қилишича бугун Эрон чегара кучлари ва Толибон  ўртасида Сосули назорат-ўтказиш пункти яқинида зиддият юзага келди ва  отишмага сабаб бўлди.

Толибон кучлари чегара қоидаларини яхши билмагани учун аввал ҳам кескинликни юзага келтирганди, бу эса эронлик чегарачиларнинг  аксиламали га сабаб бўланди. Эрон Ислом Респиблкеси ҳам  Толибон ҳукумати бу борада жиддий огоҳлантирганди.

Огоҳ манбалар, можаро сабаблари аниқ эмаслиги ва тўқнашувлар ҳамон давом этаётганини таъкидламоқда.

Аммо айрим бошқа манбалар Эрон чегарачилари ва Толибон ўртасидаги тўқнашув тўхтатилганини хабар қилмоқда.

Хабарлар тафсилотлари кейинроқ тарқатилади.

Ёрлиқ