Генерал Боқирий: Эроннинг ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш учун чегараси йўқ
Эрон Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи шундай деди: БМТнинг Эронга қарши қурол эмбаргоси бекор қилиниши билан Эроннинг ҳарбий ҳамкорлигини кенгайтиришнинг чегараси йўқ.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий пайшанба куни Теҳронда Покистон ҳаво кучлари қўмондони генерал Зоҳир Аҳмад билан учрашувда Покистондаги сув тошқинидан афсусда эканликларини билдириб, умид қилди: Покистон ҳукумати имкон қадар тезроқ бу табиий офатни енгиб, бу мамлакат халқининг муаммоларини ҳал қилиши керак, Эрон эса сув тошқини сабаб бўлган муаммоларни бартараф этишда Покистонга имкон қадар ёрдам беради.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Эронга қарши қурол эмбаргоси масаласи ҳақида ҳам шундай деди: БМТнинг қурол эмбаргоси бир ярим йилга яқин бекор қилинди ва шу сабабдан Эрон ҳеч қандай чекловларга дуч келмаяпти, энди эса фақат АҚШнинг бир томонлама ва шафқациз санкцияларига дуч келмоқда. Шунинг учун Покистон билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Генерал-маёр Боқирий Эрон-Покистон муносабатлари доимо ривожланиб келганини таъкидлади ва шундай деди: Ўзаро муносабатларни кенгайтиришда икки давлат ҳарбий қўмондонларининг алоҳида ўрни бор.
Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Зоҳир Аҳмад ҳам шундай деди: Исломобод ҳар доим Теҳрон билан ҳамкорликни кенгайтиришни хоҳлаган.
Покистон ҳаво кучлари қўмондони қўшимча қилди: Икки давлатнинг ҳарбий алоқалари давлат арбоблари ва дипломатлар ўртасидаги муносабатларга албатта ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, Эрон ва Покистон халқлари диний ва маданий муштаракликлари туфайли бир-бирига жуда яқин.
Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Зоҳир Аҳмад Бобур Эрон Ислом Жумҳурияти Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони бригада генерали Ҳамид Ваҳдий таклифига биноан Теҳронга ташриф буюрди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг шарқий қўшнисидан жиддий ва узоқ муддатли талаби сифатида умумий чегаралар хавфсизлигини яхшилаш билан бир вақтда Эрон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа ҳамкорлигини кенгайтириш муҳим воқеадирки, Икки давлатнинг сўнгги бир неча йилдаги кун тартиби ва бу ҳамкорликлар икки давлат ҳарбий амалдорларининг ўзаро ҳаракати билан янгиланди.