Толибон муваққат ҳукумати соғлиқни сақлаш вазири Теҳронга келди
Толибон муваққат ҳукумати соғлиқни сақлаш вазири Эронга сафари чоғида Эрон ва Афғонистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма ҳаморлик қилишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати соғлиқни сақлаш вазири Қаландар Ибод бу гуруҳ делегацияси бошчилигида Эрон ислом Жумҳуриятига келиб Эрон расмийлари билан учрашиб мулоқот қилди.
Толибон ҳаракати ССВ вазифасини бажарувчиси Теҳронга сафари чоғида икки давлатнинг тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги алоқаларига алоҳида урғу берди.
Қаландар Ибод таълим дастурлари салоҳиятини ошириш ва кучайтиришни муҳим бир масала эканлиги ва Эрондан ихтисослашган ваа кичик ихтисослашган соҳаларда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.
Бундан олдин Толибон ҳукумати соғлиқни сақлаш вазири Эроннинг Афғонистондаги элчиси Баҳодур Аминиён билан учрашганида Бомиён вилоятидаги шифохона қурилишини якунлаш, афғонистонлик шифокорларни саратон бўлимида ўқитиш, дори-дармонларни олиб кириш ва Эрон тиббиёт марказларидан фойдаланишнис сўраганди.
Толибон ҳаракати бундан олдин икки давлат-Эрон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий муносабаларни яхшилашни истаган эди.
Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг август ойида Толибон ҳокимиятига қайтанидан бери Афғонистон халқаро ҳамжамиятнинг бу гуруҳни расман тан олишни истамагани ва бу ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни хохламайдигани сабаб жуда оғир иқтисодий шартларни бошдан кечирмоқда.