Эрон дунёдаги энергия хавфсизлигини оширишга тайёр
Эрон нефт вазири Эрон сиёсийлаштиришдан ташқари нефт етказиб бериш ва дунёдаги энергия хавфсизлигини оширишдаги ролини давом эттиради деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиннг хабар қилишича, Эрон нефт вазири Жавод Авжий кеча ОПЕК+ вазирлари йиғилишидан сўнг глобал энергия бозори Эроннинг нефт таъминотини оширишга муҳтожлигини таъкидлаб, ҳозирги вазиятда дунё иқтисодий ўсиши учун геосиёсий кескинликлар оқибатларидан хавотирлар ва халқаро нефт бозорларидаги талаботлар учун эҳтимолий зарар сабаб оғир вазиятидадир ва сўнги ойлардаги хом нефтини қийматини ошиши бу масалани исботлаб беради деб аниқлик киритди.
Эрон нефт вазири нефт, газ нефт маҳсулотларидан иборат Эроннинг энергия манбаларини етказиб бериш аҳамияти ва роли дунё мамлакаларини энергетика билан таъминлашда жуда муҳим эканлиги ва бу масала нефт ва энергетика бозорлари назоратчилари ҳамда истеъмол қилувчи мамлакталар сиёсатларчилари бу масалага алоҳида эътибор қаратётганини баён этиб, биз ҳар доим ўзимизни жаҳонда нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб беришдаги ролимизни давом эттиришимиз ва энергиядан сиёсий фойдаланишдан ташқари дунёда энергия хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишга тайёрлигимизни эълон қилганмиз деб таъкидлади.