Эроннинг БМТдаги янги вакили БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашди
(last modified Thu, 08 Sep 2022 06:23:23 GMT )
сентябр 08, 2022 11:23 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги янги вакили БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашди
    Эроннинг БМТдаги янги вакили БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашди

Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги янги вакили бу ташкилот Бош котиби билан учрашувида Эроннинг БМТ билан конструктив ҳамкорлик ва яқин алоқаларни давом эттириш қатъийлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги янги вакили Амир Саъид Ирвоний  кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан  учрашганида Бош котибига ишонч ёрлиғини топширди ва расман иш бошлади.

Амир Саид Ирвоний бу учрашувда  Эрон Ислом Республикасининг БМТ билан конструктив ҳамкорлик ва яқин алоқаларини давом эттириш, хусусан кўп қираликни мустаҳкамлаш ва бир томонламаликка қарши туриш ва минтақавий инқирозларни ҳал қилиш йўлида қатъиятли эканинини маълум қилди.

Эроннинг БМТдаги янги вакили Эрон Ислом Республикасининг мавқеи ва салоҳиятига ҳамда Форс Кўрфази минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларга тўхталиб ўтиб минтақа давлатларининг конструктив иштирокида минтақавий хавфсизликни яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Ирвоний БМТ Бош котибининнг роли ва позициясига тўхталиб, унинг минтақавий тинчлик ва хавфсизликни яратишга ёрдам беришдаги ролини талаб қилди.

БМТ Бош котиби ҳам бу мулоқотида Эрон Ислом Республикасининг минтақа тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги мавқеи ва ролини қайд этиб,  Эроннинг БМТ билан конструктив ҳамкорлиги ва ўзаро алоқаларни айниқса кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги алоқаларни алоҳида таъкидлаб бу ҳамкорликнинг давом этишини юқори баҳолади.

Антонио Гуттереш, Форс Кўрфазида минтақавий тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда рол ўйнашга тайёрлигини таъкидлади.