сентябр 10, 2022 16:06 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Тожикистон президенти ва халқини бу мамлакат Мустақиллик куни муносабати билан табриклади
    Эрон президенти Тожикистон президенти ва халқини бу мамлакат Мустақиллик куни муносабати билан табриклади

Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ўз мактубида Тожикистон мустақиллиги йиллиги билан бу мамлакат халқи ва президентини табриклади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмонга йўллаган мактубида ушбу дўст, қардош ва форсийзабон мамлакат  Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан табриклаб, Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон ўртасидаги чуқур маданий, диний, цивилизациявий, тарихий ва тил - адабиёт муштараклигини ривожлантириш учун мустаҳкам ва муносибзамин яратганини маълум қилди.

Иброҳим Раисий, ўз мактубида томонларнинг муносабатларини ҳар томнлама кенгайтириш ва ҳамкорлик борасида аниқ тасаввурга эришишга жиддий иродаси борлигини таъкидлади.

Эрон президенти Эрон ва Тожикистон ўртасидаги барча сиёсий, иқтисодий ва маданий тармоқлардаги мунлсабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш орқали икки давлат ва икки халқ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда янада ҳамжиҳатликка гувоҳ бўлишига умид билдирди.

 

Ёрлиқ