Тожикистоннинг таниқли ва машҳур хонандаси Давлатманд Холов вафот этди
(last modified Mon, 19 Feb 2024 08:25:44 GMT )
феврал 19, 2024 13:25 Asia/Tashkent

Тожикистннинг таниқли ва машҳур бастакори ва хонандаси бўлмиш Давлатмандан Холов вафот этди.

Аҳл байт /алайҳимуссалом/ нинг мафтункор қалбларига яхши таниш бўлган ва машҳур қўшиқларидан бири  Имом бин Мўсо Ар-Ризо - Имом Ризо /а/ таърифида бўлган тожиксионлик таниқли хонанда ва бастакор Давлатманд Холов 74 ёшда дунёдан кўз юмди.

Тожик халқининг ушбу буюк хонанада бастакоридан кўпла мусиқа асарлари меросга қолган. Эронда таълиф этилган ва нашр қилинган Ҳазрат Або Абуллоҳил Ҳусейн /а/  азо маросимига бағишланган албоми ва Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳақида абадий қўшиғи бўлмиш " Шоҳ паноҳам бидеҳ" кўплаб мухлисларга эгадир.

Тожикистонлик бу машҳур хонанда қўшиқлари кўпинча Ҳофиз Шерозий, Мавлавий ва бошқа форс тили ва адабиётнинг кўзга кўринган ва машҳур шеърларига асосланади.

Давлатманд Холов Тожикистон республикасининг Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрмида туғилган ва отаси ва акаси Муҳамадхон ва Назарали унинг мусиқа устозлари бўлган.

Холов бадиий фаолияти давомида, Душанбе мусиқа консерваориясида олтита мақомда таҳсил олди ва у  Тожикистон жанубининг машҳур чолғу асбоблари бўлган икки торли, ғижжак ва уч торли чолғу асбобларини чалгани учун мукофотларга сазовор бўлган.

Эроннинг Душанбе шаҳридаги элчиси ҳам бу таниқли хонанда манзилига ташриф буюриб оила аъзолари ва тожик халқига  ҳамдардлик билдирди.