Иброҳим Раисий: Эрон давлати Қирғизистон билан ўз тажриба ва ютуқларини алмашишга тайёр
Эрон президенти Теҳрон давлати Қирғизистон республикаси билан ўз тажриба ва ютуқларини алмашишга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий пайшанба куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров, билан учрашганида, Эрон ва Қирғизистон икки халқининг тарихий, маданий ва цивилизациявий муштараклигига тўхталиб, икки давлат ўртасидаги 80 миллион долларлик иқтисодий алоқалар даражасида эканлигини ҳисоблаб ва бу алоқаларни ҳозирги даражадан бир неча баробар ривожлантиришга урғу берди.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида, Эрон ва Қирғизистоннинг икки давлати икки томонлама муносабатларидан ташқари, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон иштирокида минтақавий ҳамкорлик устида ҳам иш олиб бориши мумкинлигини қўшимча қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров коронавирус эпидемияси даврида Эроннинг ўз мамлакати халқига кўрсатган тиббий ёрдамини юқори баҳолаб, Эрон Ислом Республикаси билан муносабатларни ривожлантириш Қирғизистон ҳукумати ҳамкорлик сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади деб таъкидлади.
Қирғизистон президенти икки мамлакат ўртасида транзит ҳамкоригини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ҳамда Эроннинг Бандар Аббос- Марказий Осиё стратегик темир йўл қурилишининг якунланиши ва ишга туширилиши Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида бўлиб, уни зудлик билан якунлаш зарур деб таъкидлади.