Эрон президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчисини қабул қилди
Эрон президенти Ўзбекистон ТИВ вазифасини бажарувчисини қабул қилганида қўшни давлатларда ҳамжиҳатлик сиёсатини кучайтиришни Теҳроннинг муҳим ёндошувлардан бири сифатида баҳола, тегишли вазирларга икки мамлакат президенти маданият ва иқтисодий соҳаларида таъкидалаган келишувларни амалга ошириш жараёнини тезлаштиришни буюрди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Саийд Иброҳим Раисий Теҳронда Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидовни ва уни ҳамроҳлик қилган делегациянинг қабул қилганида икки давлат ўртасидаги муносабатларни тарихий эканлигини эслатиб, барча Эрон ва Ўзбекистон муносабатларни ривожлантириш бўйича яхши чоралар кўрган бўлса-да, лекин ўзаро имконитяларни ҳисобга олган ҳолда, муносабатлар даражасини ошириш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак деб қўшимча қилди.
Эрон президенти қўшни давлатлар билан ҳамжиҳалик сиёсати кучайтиришини халқчил ва адолатпарвар ҳукуматнинг муҳим ва йўналишларидан бири сифатида баҳолади ва яқинда Ўзбекистонга қилган сафарга ҳам тўхталиб, тегишли вазирларга икки президентнинг маданият ва иқтисодиёт соҳалари хусусан савдо, транзит ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги келишувларни амалга ошириш жараёнини тезлаштиришни топширди.
Эрон президенти ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Тошкент давлатини Теҳрон ҳукумати билан муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга интилаётганини баён этиб, икки давлат ўтасидаги тарихий умумийлик ва чуқур цивилизацияни ва маданий алоқалардан сўз очиб Эрон президенти Оятуллоҳ Раисийнинг Самарқандга сафарини икки давлат ва икки миллат муносабатлари тарихидаги янги саҳифасининг очилиши деб баҳолади.
У иқтисодий ҳамкорликлар бўйича қўшма комисиянинг фаолиятиини кучайтириш ва кенгайтириш учун амалга оширилган келишувлар, икки мамлакат ўртасидаги бизнес конференция ўтказиш, ҳамда қўшма коридорлардан фойдаланиш жиҳатида ўтказилган музокараларга ҳам ишора қилди ва Ўзбекистон эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади деб аниқлик киритди.