сентябр 19, 2022 16:09 Asia/Tashkent
  • Теҳрон шаҳрида Россия савдо делегациясининг музокаралари бошланди
    Теҳрон шаҳрида Россия савдо делегациясининг музокаралари бошланди

Эрон Ислом республикаси Саноат, кончилик ва савдо вазирлиги матбуот котиби, Россия савдо делегациясининг Теҳрон шаҳридаги музокаралари бошланганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Саноат, кончилик ва савдо вазирлиги матбуот котиби Умед Қолибоф 100 кишидан иборат делегация шаклидаги рус компанияси бугун Теҳронда музокараларни бошлади деб таъкидлади.

Умед Қолибоф савдо делегациясининг Теҳронга келишига тўхталиб, режа асосида Эрон иқтисодий фаоллари Россия савдо делегациясини Теҳрондаги 3 кунлик бўлиши давомида рус компаниялари вакиллари билан жами  750 та иш учрашуви ўтказилади деб эълон қилди.

Эрон Саноат, кончилик ва савдо вазирлиги матбуот котиби Эрон ва Россиянинг икки томоналама савдо алоқаларни чуқурлаштиришдаги қаъиятини таъкидлаб,  Россия экспорт маркази маълумотига асосан яқин ойларда Эронга яна  10 дан ортиқ йирик бизнес делегациялари ташриф буюради деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ