сентябр 21, 2022 13:09 Asia/Tashkent
  • орижий ОАВнинг гижгижлаши ва уюшган унсурларнинг кириб келиши билан айрим шаҳарларда норозилик намойишлар ўтказилди
    орижий ОАВнинг гижгижлаши ва уюшган унсурларнинг кириб келиши билан айрим шаҳарларда норозилик намойишлар ўтказилди

Кўп сонли Эрон аҳолиси Маҳсо Аминий ўлимидан жабр кўрган ва бу борада суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинишини кутаётган бир пайтда, сўнгги бир неча кун ичида баъзи шаҳарларда, жумладан Теҳронда норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва жамоат мулкига зарар етказилди.

Теҳрон полицияси ахборот маркази 15-сентябр, пайшанба куни ёш аёлнинг полиция штабига кўчирилганидан кейин аҳволи ёмонлашиб қолгани ҳақидаги хабар эълон қилинганидан сўнг маълум қилди: Тушунтириш ишлари олиб бориш учун Теҳрондаги полиция бўлимларидан бирига йўналтирилган Маҳсо Аминий хонимнинг юраги муаммоси бор эди, у дарҳол полиция ва фавқулодда хизматлар ҳамкорлигида касалхонага ётқизилди, аммо афсуски, у вафот этди.

Ушбу фожиали воқеадан сўнг Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳидийга муаммонинг сабаби ва тафсилотларини зудлик билан ва алоҳида эътибор билан ўрганиб, натижасини хабар қилишни буюрди.

Эрон президенти Маҳсо Аминийни қизи деб атади ва бу масалани ҳар томонлама текширишни талаб қилди.

Эрон суд ҳокимияти раҳбари, шунингдек, марҳум Маҳсо Аминийнинг оиласини экспертиза натижаларини олгандан сўнг, суриштирув ва тергов натижалари ҳеч қандай мақсадни ҳисобга олинмасдан ва очиқ тарзда тўлиқ эълон қилинишига ишонтирди.

Теҳрон прокурори Али Солиҳий унинг тиббий жиҳатларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.

Шунингдек, Эрон Ислом парламенти  спикери Муҳаммед Бақир Қолибоф мамлакат ички ишлар комиссияси ва кенгашларга Маҳсо Аминий ўлими кўламини текширишни топширди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг барча расмийлари Маҳсо Аминининг ўлими бўйича тўлиқ суриштирув ва тергов ўтказилишини талаб қилган бир вазиятда, бироқ хорижий оммавий ахборот воситаларининг рағбатлантириши ва уюшган жосусларнинг кириб келиши билан Эроннинг баъзи шаҳарларида митинглар бошланди. 

Машҳадда полициячи шубҳали шахслар томонидан ёқиб юборилган, норозилик билдирган бошқа одамлар эса дарҳол унинг ёнаётган кийимларини ўчиришга ҳаракат қилишган.

Эрон шимолидаги Рашт шаҳрида баъзи тинчликни бузувчилар масжидга ўт қўйдиларки, бу Эрон халқи маданиятига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва бу йиғинларга уюшган унсурлар кириб келгани ҳақида ҳикоя қилувчи воқеадир

Шунингдек, Ҳамадондаги имомзодага ўт  очилди.Бир қанча ҳудудларда бир неча полициячи тартибни бузувчилар  томонидан калтакланган, улардан баъзиларининг жисмоний ҳолати ҳақида хабар берилмаган.

Эрон байроғига журъат этиш, тез ёрдам машиналарига ҳужум қилиш ва уларни йўқ қилиш, рўмол ўраб олган аёлларга ҳужум қилиш бу ҳаракатлар тинч аҳоли томонидан амалга оширилаётгани ва Маҳсо Аминий учун мотам билан боғлиқ эмаслигини ёрқинроқ кўрсатади.

Теҳрон ҳудудларида бўлган баъзи одамлар ушбу йиғинлардаги баъзи гуруҳлар мақсадли ва кенг қамровли вайронагарчилик билан мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилишларини ва баъзан улар  кўча жангларини уюштираётгани  ва мувофиқлаштиришга эга бўлган усулларни қўллашларини билдирдиларки, бу мисли кўрилмаган бўлиб, бу тинчликни бузувчиларни аввалдан тайёрланганидан далолат беради.

Оммавий ахборот воситаларида ғалаёнлар ва анти-Эрон ҳаракатларига даъват қилишда, Британия ҳукуматига алоқадор Саудия Арабистони Интернатионал Медиа, ББC Форси, аввалгидек майдонда ўйнамоқда.

 Мунофиқларга алоқадор баъзи каналлар ҳам милиция ва рўмол ўраганларни калтаклаш ва  ўт қўйиш акс этган видеолавҳаларни тарқатиб, йиғилишларда ҳозир бўлган одамларни бу мавзуларни тарқатишга ундамоқда.

1979-йилда Эрон Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг, мунофиқлар террорчи гуруҳи ва бошқа террорчи гуруҳлар террорчилик гуруҳи томонидан Эрон Ислом Жумҳуриятининг 17 мингдан ортиқ фуқароси ва расмийлари ўлдирилди.

Ёрлиқ