Эрон президенти: келишув тугуни уни боғлаган қўллар била ечилиши керак
(last modified Thu, 22 Sep 2022 08:48:03 GMT )
сентябр 22, 2022 13:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: келишув тугуни уни боғлаган қўллар била ечилиши керак
    Эрон президенти: келишув тугуни уни боғлаган қўллар била ечилиши керак

Эрон президенти биз музокаралар учун эмас балки адолатли ва оқилона келишувга эришиш мақсадида музокаралар тарафдоримиз деган сўзлари ортидан, келишув тугунини боғлаган кишининг қўли билан бу тугунни ечиш керак деб изоҳлади.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  АҚШ ташқи сиёсати бўйича бир гуруҳ экспертлар билан учрашувида Эроннинг минтақавий масаларага хорижликларнинг аралашмаслигига урғу беришини асосий сабабларидан бири ҳақида гапириб, Афғонистон халқининг бугунги аҳволи АҚШ ва НАТО кучларининг бу мамлакатдаги   20 йилдан ортиқ давом этган ишғолчи ва аралашуви натижасидир.

Эрон президенти  шунингдек Эрон Ислом Республикаси ядровий келишувдан чиқмаган ва ушбу шартномадаги барча мажбуриятларини бажарган. Айнан АҚШ бу келишувдан чиқди ва Европа давлатлари ўз мажбуриятларини бажармади деб  қўшимча қилди.

МАГАТЭ Эрон Ислом Республикасининг ядровий фаолияти тинч ва агентлик қоидаларида четга чиқмаслигини 15 марта таъкидалаган деб эслатди.

Раисий сўзларини бошқа қисмида Эрон жойлашган минтақада яна бир қанча давлатлар ядровий фаолиятига ва ҳатто ядровий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятга эга ҳолбуки агентлик ҳам, дунёдаги даъвогар давлатлар ҳам  уларга нисбатан эътиборсизлик кўрсатмоқда деб айтди.

Эроннинг ўзи АҚШ ва Европа давлатларининг кўмаги ва иғвоси билан юклатилган 8 йиллик урушнинг аччиқ тажрибасини бошдан кечирган, бироқ бу можарони имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун барча имкониятларини ишга солган деб баён қилди, Эрон президенти.