Эронда юз берган сўнги тартибсизликларда ИШИД унсурлари қўлга олинди
Эрон шимоли-ғарбидаги исёнлар ва тартибсизликларда қатнашиш вақтида ИШИД террорчи гуруҳининг айрим унсурлари Эрон хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча хавфсизлик манбалардан бири Форс ахборот агентлиги билан суҳбатда, Эрон шимоли-ғарбидаги исёнлар ва тартибсизликларда қатнашиш вақтида ИШИД террорчи гуруҳчасининг айрим унсурлари хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз 3 кун олдин Эроннинг жанубий-ғарбий Озарбойжон провинциясида норозилик намойишлар чоғида " Кумала" ва " Демокрак" террорчи гуруҳчаларининг бир қанча аъзолари ҳибсга олинганди.
Бу шахслар тартибсизлилкарни бошқаргани ва етакчилари эканлиги аниқланди.