сентябр 25, 2022 15:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Киев ҳукуматнинг Эрон билан дипломатик муносабатларга оид қароридан афсусдамиз
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Киев ҳукуматнинг Эрон билан дипломатик муносабатларга оид қароридан афсусдамиз

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Украина давлатининг Эрон билан дипломатик муносбатларга оид қароридан афсусда эканлигини билдириб, бу қарорни тасдиқланмаган хабарларга асослангани ва хорижий партияларининг ОАВ лари томонидан яратилгани сабаб деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Украина ТИВ кечанги баёнотида   Киев Эрон учувчисиз самолётларини Россияга топширишилган деган масалага жавобан Украина давлати Эрон билан муносабатларини қисқартиради дед маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот хизматини хабар қилишича бу вазирлик матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  Эроннинг Украина ва Россия ўртасидаги можарода фаол бетарафлик сиёсатига тўхталиб,  Теҳрон давлатининг урушга қаршилигини ва низоларни зўравонликдан узоқда сиёсий йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, ўтган ойларда Эрон ТИВ раҳбарининг Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари билан  инқирозни ҳал қилишга ёрдам бериш мақсадида кўплаб учрашувлари ва мулоқотларини эслатиб ўтди.

Эроннинг ушбу дипломати Украина ҳукуматига икки давлат ўртасидаги муносабатларини бузишга интилаётган уччинчи томонлар таъсирига тушмасликни маслаҳат берди.

Украинадаги инқироз бошланганидан бери, Эрон Ислом Республикаси бу инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилди ва Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир АБдуллоҳиённинг Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари /иштирокчи икки томон/ билан телефон орқали маслаҳатлашувларидан ташқари икки марта Украина ТИВ раҳбари мурожаатини Россия расмийларига етказди.

 

Ёрлиқ