Эрон БААнинг 3 та эронлик ороллари ҳақидаги даъвосига қаттиқ жавоб берди
Эрон Ислом республикаси БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида БМТ халқаро ҳамкорлик вазири Риим Ҳошимийнинг Эроннинг 3 ороллари ҳақидаги иддаоларига қатъий жавоб қайтарди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Нью-йоркдаги ваколатхонасининг иккинчи котиби Паймон Ғадирхумий томонидан ўқилган Эрон вакилининг, БАА мулозимининг даъволари ва Эроннинг Форс Кўрфазидаги ороллари ҳақидаги асоссиз даъволарининг такрорланиши Эроннинг ҳудудий яхлитлитлиигга ҳужумдир деб таъкидлади.
Ғадирхумий шунингдек, биз бундай масълиятсиз баёнот ва асоссиз даъвони Эроннинг ички ишларга аралашиш, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари, жумладан яхши қўшничилик ва бошқа ҳукуматининг ички ишларига аралашмаслик тамойилларини бузиш сифатида биламиз деб баён этди.
У сўзларининг бошқа қисмида, учта орол -Бумусо, Тунби бузург ва Тунби кўчак, ороллари Эроннинг ажрлмас қисмидир ва Эрон эса бу ороллар устидан суверенитетини таъкидлайди. Аксинча ҳар қандай даъво қатъян рад этилади деб аниқлик киритди.
Айтиш кераккки БАА ташкил топишидан бир неча йиллар олдин тузилган тарихий фактларга биноан бу ороллар Эронга тегишли бўлиб эронликдир ва эронли боқи қолади деб айтди.
Паймон Ғадирхумий шунингдек шуни ҳам унутмаслик керакки, Форс кўрфази сўзи милоддан аввалги 500 йиллардан буён Арабистон ярим ороли ва Эрон платоси ўртасидаги акватория учун ишлатиладиган ягона ном бўлиб келган ва бу акватория абадий шу ном билан қолади деб эълон қилди.