сентябр 29, 2022 14:08 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондони: 73 баллистик ракета орқали террорчилар жойлашган қароргоҳларини нишонга олдик
    Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондони: 73 баллистик ракета орқали террорчилар жойлашган қароргоҳларини нишонга олдик

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги кучлар қўмондони ўз сўзларида ҳозиргача 73 та "ер-ер" русумли баллистик ракеталар ва ўнлаб ҳалокатли учувчисиз самолётар Ироқнинг Курдистон минтақасида террорчиларнинг жойлашуви ва фаолиги бўйича керакли позиция ва нишонларига аниқ зарба бериб уларнинг тўлиқ йўқ қилинишга олиб келди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги  қўшинлари қўмондони генерал Муҳаммад Покпур шунингдек " Ҳамза Сайид-уш-шуҳадо /а/" ҳарбийларининг операциялари ҳақида гапириб, бу операцияларда  Ироқ Курдистони минтақасида террорчилар қароргоҳи нишонга олинди деб эълон қилди.

Генерал Покпур ўз сўзларида, амалиётларининг янги босқичда 42 жойда тарқалган ва баъзи ҳолларда бир-биридан  400 километр узоқликда жойлашган бўлғинчи террорчиларнинг қароргоҳи  ҳамда Эронга қарши террорчи гуруҳларга тегишли бўлган сепаратист террорчиларнинг қароргоҳи бутунлай яксон қилинди деб изоҳлади.

Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони шунингдек  Ироқ шимолидаги Курдистон минтақаси ҳукумати Эрон Ислом респулликасига қарши аксилинқилобий террорчи гуруҳлар ва фитначиларни йиғиш бўйича қарор қабул қилиши зарурлигини таъкидлаб, ислом инқилоби соқчилар корпуси кучларининг операцияси Ироқнинг Курдистон ҳудудида жойлашган аксилинқилобий ва сепаратистик террорчилар гуруҳлари тўлиқ қуролсизлантирмагунича давом этади деб  маълум қилди.

Ёрлиқ