Ислом Инқилоби олий раҳбари Ироқ Курдистони раисини қабул қилдилар
Кеча Теҳронда Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ироқ Курдистони раисини қабул қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси ахборот базасининг хабар қилишича, Ироқ Курдистони минтақаси етакчиси Нечирвон Боризоний кеча Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий қабулида бўлди.
Ироқ Курдистони минтақаси етакчиси Ничервон Боризоний шунингдек, кеча Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий билан учрашиб мулоқот қилди. Учрашувда Сайид Иброҳим Раисий кучли Ироқ ва бирлашган Ироқ додоирасида бирлик ва ҳамжиҳатликнинг кучайишини ҳардоим Эрон қўллаб қуввтлаганини бидириб, Эрон халқи ва ҳукумати Ироқ хавфсизлигини ўз хавфсизлиги сифатида билади. Қолаверса Эрон Ислом республикаси ироқлик ва курд биродарлариниг яхши нияти ва дўстлигига ишонади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида Ироқ ва ушбу мамлакатнинг Курдистон минтақаси ҳукуматнинг Эрон билан хавфсизлик келишуви қоидаларини амалга оширишдаги ҳаракатлари учун миннатдрчилик билдириб, мазкур келишувнинг тўлиқ ва тўғри бажарилишини таъкидлар экан, тўлиқ қуролсизланиш ва Ироқда аксилинқилобий унсурлар мавжудлигига йўл қўймаслик зарурратдир деб эълон қилди.
Ироқ Курдистони минатқаси раиси ҳам бу учрашувда диний, тарихий ва маданий муштараклик кўп йиллик қўшничили давомида Эрон ва Ироқ ўртасида чуқур ришталар яратганига тўхталиб, Эрон Ислом республикасини оғир кунлардаги дўст ва муаммолар юзага келганида Ироқ ва бу мамлакатнинг Курдистон минтақаси билан доимо бирга бўлган давлат сифатида тилга олди.
Ироқ Курдистон етакчиси Ничервон Боризоний шунингдек Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси Қудс гвардиялари соибқ қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг Ироқ Курдистонининг хавфсизлиги ва омон қолишдаги ролини юқори баҳолаб, ҳеч бир соғлом фикр бугунги кунда энг ёмон аҳволга тушиб қолган режим билан ҳамкорлик қилишни қудратли ва дўст давлат билан алоқалардан устун қўйишга йўл қўймайди деб қўшимча қилди.