Эрон давлати Кобулдаги таълим марказига уюштирилган терактни кескин қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби Кобул ғарбидаги илмий-таълим марказига қарши уюштирилган террорчилик ҳужумни қоралади.
Эслатиб ўтамиз кеча жума куни эрталаб Кобул ғарбидаги Дашти Барчи ҳудуди таълими марказига содир этилгган теракт оқибатида 32 киши қурбон бўлди ва 40 киши яраланди.
Хабарларга кўра бу ўқув марказда имтиҳон вақтида теракт содир бўлган.
Толибон ҳукумати полициясининг хабар қилишча худкуш-террорчи ушбу ўқув марказ талабалари орасида ўзи билан олиб келган бомбани портлатган.
Кобулдаги Дашти Барчи минтақаси асосан шиа мазҳабидаги мусулмонлар яшайдиган ҳудуддир ва вақт-вақт билан қонли ҳужумлар нишонига айланади.
Ҳозиргача бу ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича бу вазирлик матбуот котиби Носир Каноъоний Чофий Кобул ғарбидаги илмий ва таълим марказига уюштирилган ва ўнлаб инсонлар қурбон бўлган террор ҳужумини кескин қоралаб илмий синовда қатанашётган бегуноҳ ёшларга ҳалокатли ҳужум қилиш диний таълимот ва асосий инсоний тамойилларга зид бўлган шафқатсиз ҳаракатдир ва бу жиноятни содир этганлар ва террорчилар тарафдорларии бўйнидаги шармандалик ҳисобланади деб таъкиаддаи.
Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек Толибон ҳукумати расмийларининг афғонистонликлар хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятини эслатиб ўтиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва марҳумларга Аллоҳдан раҳмат тилади ва жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини сўради.
Эрон Ислом Республикасининг Кобулдаги элчихонаси ҳам Кобул ғарбида бир қанча бегуноҳ инсонлар хусусан афғонистонлик мактаб ўқувчилари ва қизларини шаҳид бўлишига олиб келган террорчилик ҳодисани кескин қоралади.