октябр 04, 2022 13:04 Asia/Tashkent
  • Эронда Тожикистон маданият кунлари очилди
    Эронда Тожикистон маданият кунлари очилди

Тожикистоннинг Эрондаги маданият кунлари 14 йиллик танаффусдан кейин икки давлат маданият вазирлари иширокида очилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Тожикистон республикасининг  Эрондаги маданият кунлари Эрон маданият ва исломий  ҳидоят вазирлиги, Тожикистоннинг Эрондаги элчихонаси, Эрон ислом маданият ва коммуникациялари ташкилоти билан ҳамкорликда кеча Теҳронда очилди ва яқин кунларда Шероз ва Табриз шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади.

Бу маданий тадбирда бадиий жамоалар, жумладан драма жамоалари, мусиқа гуруҳлари чиқшлари, тожик шоирларининг шеърхонликлари, бу мамлакатнинг  манзаралари, фотосуратлари, ҳунармандчилиги ва миллий либослари кўргазмаси ташкил этилади.

Бу тадбир очилиш маросимида  Эрон Мадаинят ва ислом ҳидоят вазири Исмоилий, Тожикистон маданият вазири хоним Зулфия Давлатзода, Тожикистоннинг Эрондаги элчиси Низомиддин Зоҳидий ҳамда Тожикистон ва Эрондан бир гуруҳ санъаткорлар ҳам қатнашмоқда.

Шу ҳолда Тожикистоннинг Эрондаги маданият ҳафталигини очилиши маросимида қатнашаётган маданият делегацияси бошчилигида Теҳронга ташриф буюрган Тожикистон маданият вазири Зулфия Давлатзода  кеча Эрон  исломий маданият ва алоқалар ташкилоти раиси ҳужжатулислом вал мустилмин Муҳаммад Маҳди Иманий билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон  исломий маданият ва алоқалар ташкилоти раиси  Тожикистон маданият вазири билан учрашувида, биз бадиий маҳорат дарсларни ўтказиш, университет ўзаро алоқалари , илмий мунозаралар ва талабалар алмашинуви соҳасида ҳар қандай ҳамкорилкка тайёрмиз деб таъкидлади.

Тожикистон маданият вазири бу учрашувда, биз Эрон Ислом Республикаси билан алоқаларни ривожлантиришга тайёрмиз ва умид қиламизки бу ҳамкорликлар барча маданият ва санъат даражаларида кенгаяди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ