Футзал бўйича Осиё Миллатлар кубоги: Эрон термаси финалга чиқди
(last modified Fri, 07 Oct 2022 09:03:55 GMT )
октябр 07, 2022 14:03 Asia/Tashkent
  • Футзал бўйича Осиё Миллатлар кубоги: Эрон термаси финалга чиқди
    Футзал бўйича Осиё Миллатлар кубоги: Эрон термаси финалга чиқди

Эроннинг футзал бўйича терма жамоаси Таиланд устидан кучли ғалабага эришиб 2022-йилги Осиё Миллатлар Кубоги финалига чиқди ва Япония билан ўйнайди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қувайтда бўлиб ўтаёган футзал бўйича  2022-йилги Осиё Миллатлар Кубоги ярим финалида Эрон футзал термаси жамоаси Таиланд билан беллашди.

Бу ўйиннинг биринчи бўлими 1:0 ҳисобида Эрон терма жамоаси фойдасига якунланган бўлса, иккични бўлимида Эрон ёшлари яна 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Эрон терма жамоаси Таиланд термаси дарвозасига 4 та гол урди ва якунда   5:0 ҳисобида ғалаба қозониб турнирнинг финалига йўл олди.

Япония терма жамоаси ҳам бугун Ўзбекистон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб финал йўлланмасини қўлга киритди ва шанба куни футзал бўйича Эрон ислом республикаси терма жамоаси билан куч синашади.