Инқилоб раҳбари: душманликни олдини олишнинг ягона йўли қарши тура олишдир
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари ўз нутқида, вақт-вақти билан содир бўлаётган ғалаёнларни Эрон халқининг буюк ва инновацион тараққиёт ва ҳаракати қаршисида душманнинг пассив ва мувафаққиятсиз режаси эканлигини таъкидлаб, душманликни олдини олиш ва бартараф этишнинг ягона йўли қарши тура олишдир деб айтдилар.
Инқилоб раҳбари идорасининг матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, бугун Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий тузум салоҳиятини белгиллаш кенгашининг янги раҳбари ва аъзолари билан учрашувларида, сўнгги тартибсизиклар ва воқеаларда душманнинг ўрни ва иштироки ҳамма учун ҳаттоки хорижлик бетаарф экспертлар учун ҳам аниқ ва рашван эканлигини таъкидлаб, бу воқеалар ички спонтан масала эмас гарчи улар баъзи контекстларан фойдаланан бўлса ҳам, аммо душманнинг тарғибот, онгга таъсир ўтказиш, ҳаяжон уйғотиш, рағбатлантириш ва ҳатто ўт қўйувчи материаллар ясаш йўларини ўргатиш каби ҳатти-ҳаракталари ҳозир бутунлай равшан ва яққол кўзга ташланади деб эълон қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу воқеаларни " душман ҳаракатининг реакцияси ва пассивлиги" эканлигига тўхталиб, қисқа муддат ичида Эрон халқи дунёнинг зўравон қудратлари сиёсатига 180 даража қарама-қарши бўлган буюк ҳаракатларни амалга ошириди ва душманлар эса аксиламал ва реакцияга киришга мажбур бўлдилар ва бу доирада пул сарфлаш ва режалатириш билан айрим шахслар жумладан АҚШ, Европа ва бошқа айрим томонларнинг сиёсатчиларини аралашишга уриндилар деб баён этдилар.
Ушбу улкан ва буюк ҳаракатлар Эрон халқи маданиятли, хурсанд ва дини қадриятларга риоя қилишидан ташқари мамлакат ва ҳукумат ҳам олдинга силжишни жадаллик билан давом эттираётганини маълум қилди деб эслатдилар Инқилоб раҳбари.
Ислом Инқилоб муазам раҳбари шунингдек, миллионлаб ёшларнинг Арбаин маросимлари ва юришларда қатнашиш ва уларнинг иймон эътиқод билан қанашишини Эрон халқининг тақво, диний эътиқод ва буюк ҳаракатларининг намунаси сифатида баҳолаб, дарҳақиқат ташаббус Эрон халқининг қўлида эди ва душман эса қўпол ва аҳмоқона муносабатда бўлишга ва тартибсизликни режалаштирига мажбур бўлди деб аниқлик киритдилар.
Эрон халқи ислом байроғини қўлига олиб исломий тузум билан бирга экан бу адоватлар турли кўринишларда давом этади ва уни олдини олиш ва бартараф этишнинг ягона йўли эса қарши кураш ва тура олишдир деб буюрдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида, биз Аллоҳнинг аниқ ғалаба ваъдасига аминмиз ва Аллоҳнинг ёрдами биз билан албатта бўлади деб қайд этдилар.