Эрон яна бир бор Кавказ минтақасига хорижий кучларнинг киртилишига қаршилигини эълон қилди
(last modified Sun, 16 Oct 2022 06:32:53 GMT )
октябр 16, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Эрон яна бир бор Кавказ минтақасига хорижий кучларнинг киритилишига қаршилигини эълон қилди
    Эрон яна бир бор Кавказ минтақасига хорижий кучларнинг киритилишига қаршилигини эълон қилди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Озарбойжон ревпубликаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов билан телефон орқали суҳатида Кавказ минтақасида хорижий кучларнинг мавжудлигини минтақа давлатларининг умумий ташвиши эканлиги ва Эронни минақада ҳар қандай хорижий кучларни киритилишига қарши эканлигии маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдулоҳиён  кеча   Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири  Жейҳун Байрамов билан телефон орқали суҳбатида икки томонлама, минтақавий ва халқаро соҳалардаги энг муҳим  масалани муҳокама қилиб  бу  хусусда фикр алмашди. Абдуллоҳиён бу суҳбатда Эрон ислом республикаси ва Озарбойжон республикаси ўртасида муносбатларнинг чуқуригига тўхталиб,  Қозоғистон пойтахти Остона шҳарида бўлиб ўтган СИКА конференцияси саммити доирасида икки давлат президентлари учрашувини муҳим деб атади.

У Кавказ минтақасидаги сўнгги воқеалар ва ўзгаришларга ишора қилиб, Озарбойжон республикаси ва Арманистон давлатларининг суверенитети ва ҳудудий яхитлигини қўллаб- қувватлашга алоҳида урғу беради ва бу ёндашувни Эроннинг доимий сиёсати деб эълон қилди.

Озарбойжон ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов бу суҳбат чоғида икки давлат муносабатларини жуда муҳим деб атади. Хорижий кучларнинг минтақада бўлишига қарши бўлар экан, Эрон Ислом Республикасининг бу борадаги позициясини қўллаб-қувватлади.