октябр 17, 2022 11:10 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги кучлари Эроннинг Арас жамоат ҳудудида машғулотларни бошлади
    Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги кучлари Эроннинг Арас жамоат ҳудудида машғулотларни бошлади

Эроннинг Шарқий Озарбойжон шимолидаги Арас ва Ардабил вилоятида Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг қуруқликдаги кучларининг катта миссияси машғулотлари бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу йирик ўқув машғулотларини ўтказиш Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг йирик  йиллик мурожаатт календарига мувофиқ топшириқларни бажариш ҳамда қуруқликдаги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқлиқдаги қўшинлари қўмондони, генерал Муҳаммад Покпур,  ўз сўзларида парашютли вертолётлар амалиётлари,тунги югириш амалиёти, вертолётларда жанговар операция, жанговар ва худкуш дрон операцияси, ҳамда Арас дарёси остидаги кўприк қурилиши, алоқа йўлларини эгаллаб олиш ва назорат қилиш, баландликарни эгаллаша ва ҳужумкор йўқ қилиш ушбу машқларнинг турли қисмларидандир деб таъкидлади.

Генерал Покпур шунингдек, ушбу машғулотларнинг қўшни давлатлар учун мурожаати ва мазмуни тинчлик ва дўстлик ҳамда барқарор хавфсизликни мустаҳамлашдир ва душманлар учун эса  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги кучлари бошқа қуролли кучлар билан бирга мамлакат ачкгаларини ҳимо иқлшига в аҳар қнадай таҳдидга қатъий жавоб беришга тайёрлигини эълон қилишдир.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги қўшинлари  бу корпуснинг 5 та кичик гуруҳидан бири ҳисобланади ва 100 000 дан ортиқ фаол кучлари билан Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг асосий органини ташкил қилади.

Ёрлиқ