Генерал Саломий: Ол Сауд режими медиа ўйнларини тўхтатиши керак
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони Ол Сауд режими Исломий Эрон ёшлар ва ғайратли халқи билан медиа ўйинлари ўйнашни бас қилиши керак ва биз уларни бу борада огоҳлантирамиз деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони соқчилар корпусининг Арас умумий ҳудудидаги қудратли машғулотлари чоғида сўзлаган нутқида, Ол Сауд режимига алоқадор ОАВ ёшларни гижгижлашга уринаётгани аниқ ва биз бу ОАВни назорат қилишни тавсия этамиз, акс ҳолда тутун уларнинг кўзларига қайтади деб маълум қилди.
Генерал Саломий ўз сўзларида билингки сиз заифсиз ва эҳтиёт бўлишингиз маъқул деб тавсия қилди.
Генерал Ҳусейн Саломий шунингдек сионистик режимнинг минтақадаги таъсирини таҳдидли эканлигиги билдириб, бу сохта ва манҳус режим Исломий Эроннинг жанубий ва шимолий баъзи мамлакатларига ва минтақага кириб келди. Биз бу зўравон ва сохта режим фитналаридан огоҳмиз. Шу боис минатқа мамлакатлари бу режимни ўз ҳудудларига йўл қўймасликлари лозим деб қўшимча қилди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони сўзларининг бошқа қисмида бу манҳус ва сохта режимнинг табиати ишончсизлик, бўлиниш ва маккор ҳаракталарни яратишдир. Бу босқчинчи режим минтақанинг исломий давлатларига зарар етказганида ва ё исломий мамлакатларида фитна яратганида қатъий жавоб олади деб баён этди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони бугунги ҳарбий машқларнинг асосий мазмуни ва мурожаатини қўшнилар билан дўстлик ва биродарлик эканлигини баён этиб, қўшнилар тил бириктириб адоват ва фитна қилмас экан биз дўст бўлиб қоламиз ва акс ҳолда Эрон ислом республикасининг сиёсати ўзгаради. Шунингдек турли мамлакатлар тинч ўзаро ҳамкорлик ва ёнма-ён яшаш, тегишли сиёсий ва иқтисодий муносабатларга эга экан биз дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз деб аниқлик киритди.