Эрон: Марказий Осиё давлатлари билан юк транзитини оширишга тайёрмиз
Эрон ислом республикасининг йўл ва шаҳарсозлик бўйича транспорт вазири ўринбосари Теҳрон давлати Марказий Осиё давлатлари билан юк транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг халқаро транспорт конференциясида Эрон ислом Республикаси, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Хитой, Россия , Белорус ва Тожикистон вакиллари ҳамда мамлакатларни транспорт ташкилотлари ва илмий -тадқиқот марказлари раҳбарлари ёки бош котиблари ҳамда транспорт ташувчилари компаниялари қатнашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон транспорт, йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Шаҳриёр Афандизода бу анжуманда Эрон ислом республикасининг стратегик географик жойлашуви ва логистика афзалликларини тушунтирар экан, Хитой товарлари транзити Тожикистон орқали Ўзбекистон, Туркманистон орқали Эронга сўнгра Туркия ва Европага жўнатилиши мумкин деб таъкидлади.
Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабталар икки давла учун Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистон каби икки давлатнинг товарлар транзити ва экспорт -импорти йўлида бошқа мамлакталарни бирлаштириш соҳасида муҳим рол ўйнайди деб қўшимча қилди Афандизода.
Эрон транспорт, йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари сўзларининг бошқа қисмида Теҳроннинг шарқ-ғарби ва шимол- жануб йўлакларида кучли ва узлуксиз иқтисодий дипломатияга эга бўлган ҳамда Эрон орқали ўтадиган транзит йўлида муҳим ва асосий рол ўйнайдиган Маркзий Осиё давлатлари билан икки томонлама ва кўп томоналма муносбарларни чуқурлаштириш зарурлиги мавжуд ва Эрон бу имкониятларга таянган ҳолда ўз транзит тармоғининг имкониятларидан оптимал фойдалана олиши мумкин деб эълон қилди.