Эрон президенти хитойлик ҳамкасбига табрик мактуби йўллади
Эрон президенти ўз мактубида Хитой президенти Си Цзинпинни бу мамлакатнинг янги босқичдаги раҳбари бўлгани билан табриклади.
Эрон Ислом республикаси маълумотлар хизматига кўра, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ўз мактубида Си Цзинпинни янги президентлик лавозими билан табриклаб Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик мақсадларининг рўёбга чиқиши ўзаро манфаатлар ва ҳурматга асосланган муносабатларини ҳар томонлама кенгайтириш моделни тақдим этади деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий кўп томонлама муассаса ва ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик Эрон ва Хитой манфаатларини таъминлашдан ташқари халқаро барқарорлик ва тинчликни ҳимоя қилишга ҳам ёрдам беришини қўшимча қилди.
Ўтган йиллар давомида Эрон Ислом Республикаси ва ХХР ўзаро муносабатларини учта макро даражада: " сиёсий-иқтисодий", " хавфсизлик-мудофаа" ва " геосиёсий-стратегик" даражада кенгайтирди ва 25 йиллик стратегик ҳужжатнинг имзоланиши бу жараённи якунлаш учун муҳим қадам бўлди.
Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига яхшилаш, Эрон Ислом Респубилкаси ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун платформа яратиш мақсадида тузилган.