ноябр 01, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • Эрон нефт вазири: Эрон ва Россия ўртасида яхши ҳужжатлар имзоланган
    Эрон нефт вазири: Эрон ва Россия ўртасида яхши ҳужжатлар имзоланган

Эрон Ислом республикаси нефт вазири Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар тарих давомида ўзига хос бўлгани ва турли миқёсда кенгаймоқда деб айтди.

Эрон нефт вазири Жавод Авжий Россиядаги Эрон пресснинг мухбири билан суҳбатда, Эрон ва Россия президентлари ўртасидаги келишувга кўра икки давлат ўртасидаги муносабатларни турли йўналишларда кенгайтириш кун тартибидан ўрин олган.

Эрон Ислом Респуликаси ва Россия федерацияи ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғилишида икки давлат ўртасида турли иқтисодий ва тижорат соҳаларида яхши келишувлар имзоланади.

Теҳрон ва Москва ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 16-мажлиси кеча бу комиссиянинг Эрон ва Россия раҳбарлари ҳамда Россия мезбонлигидаги иқтисодий  делегациялар иштирокида бошланди ва бугун турли ҳужжатлар имзоланиши билан якунланади .

Эрон нефт вазири Жавод Авжий Теҳрон ва Москванинг минтақанинг икки йирик давлати эканлигига ва санкцияларни нейтраллаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш учун транзит, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда яхши имкониятларга эга эканлигига эътибор қаратди.

Эрон Ислом респубилкаси нефт вазири Эрон ва Россия ўртасида энергия соҳасида яхши келишувлар якунланганини, Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак билан умумий келишув имзоланганини хабар қилди.

Ёрлиқ