ноябр 03, 2022 12:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШнинг \
    Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШнинг \" Вал стрит журнал\" газетаси иддаосига жавоб қайтарди

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матуот котиби АҚШнинг "Wall Street Journal" газетасининг Эроннинг минтақа давлатларидан бирига таҳдиди ҳақидаги иддаолари ғаразли ва нотўғри деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий мухбирларнинг  “Wall Street Journal”  газетасида Эроннинг минтақа давалатидан бирига қарши таҳдидлари ҳамда бу газетанинг Эрон Ислом жумҳуриятига қарши асоссиз айбловлари ҳақидаги  хабар тарқатгани хусусидаги саволга жавобан, бу турдаги нохолис хабарлар айрим Ғарб ва сионистик режим доиралари томонидан Эронга қарши салбий муҳит яратиш ва минтақа давлатлари билан мавжуд ижобий тенденцияарни йўқ қилиш мақсадида қилинмоқда деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ўз қўшнилари билан ўзаро ҳурмат ва халқаро тамойиллар ва қоидалар доирасида яхши қўшничилик сиёсатини давом эттирмоқда. Минтақада бақарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш ва рағбатлантириш эса қўшнилар билан конструктив ҳамкорликни йўлга қўйишда кўради ва буни жиддий давом эттиради.

АҚШда чоп этиладиган Вал Стрит Жорнал газетаси кечанги хабарида, Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар  "Wall Street Journal" газетаси, Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган ва Эронга қарши муҳит давом этаётган бир пайтда Саудия Арабистони  ўз ҳудудидаги нишонларга яқинда ҳужум қилиши ҳақидаги маълумотни АҚШ билан бўлишди.

АҚШнинг ушбу радикал нашрияси шунингдек АҚШ ҳарбийлари ва Яқин Шарқдаги бошқа кучлар огоҳлантириш даражасини оширганини иддао қилмоқда.

Ёрлиқ