Форс тили Эрон ва Тожикистон халқлари ўртасида мустаҳкам кўприкдир
(last modified Wed, 09 Nov 2022 06:33:07 GMT )
ноябр 09, 2022 11:33 Asia/Tashkent
  • Форс тили Эрон ва Тожикистон халқлари ўртасида мустаҳкам кўприкдир
    Форс тили Эрон ва Тожикистон халқлари ўртасида мустаҳкам кўприкдир

Тожикистон маданият вазири ўринбосааи форс тилини бу мамлакат халқи ва Эрон ўртасидаги мустаҳкам кўприк деб ҳисоблади.

Кеча Тожикистон маданият вазири ўринбосари Давлат Сафар ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбада  форс тили бир тилда сўзлашувчи ва  бир дил бўлган Эрон ва Тожикистон халқалари ўртасидаги яқинлик ва муҳаббатни мустаҳкамлайдганига тўхталиб, форс шеърияти ва адабиёти икки давлат хақллари ўртасида мустаҳкам кўприк ўрнатган деб таъкидлади.

Давлат Сафар шунингдек " Эрон маданият ҳафталигини Тожикистонда ўтказиш ҳақида гапириб, бу тадбир Эрон Ислом республикаси ва халқи маданияти ва санъат арбоблари иширокида жуда эсда қоларли бўлиб, Душанбе, Хужанд, Бохтар, Кўлоб ва Ҳисор шаҳарларида Тожикистон  фуқаролари томонидан жуда яхши кутиб олинди деб  қўшимча қилди.

Тожикистон маданият вазири ўринбосари Эрон маданият ҳафталиги Тожикистонда юқори савияда ўтганини таъкидлаб, ўқимишли ва моҳир эронлик санъаткорлар бизнинг тилдошларимиз ва маданиятдошларимиз бўлиб бу Тожикистон халқи учун фахр ва ифтихордир деб изоҳлади.

Давлат Сафар сўзларининг бошқа қисимда, Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон ўртасидаи алоқалар ва боғлиқлик, ёмон ниятга эга бўлган томонларга қаттиқ зарба бўлишини таъкидлаб, икки мамлакат халқлари ўртасидаги муштарак маданият ва санъат икки томон ўртасида маданийй ҳамкорликнинг юксалиши ва ривожланиши учун қулай муҳит яратди.

Эроннинг маданият ҳафталиги маданият вазирлари ҳамда маданият ва санъат аҳли иширокида ҳамда Эрон ютуқлари тақдимоти билан гавжум бир ҳафтадан кейин Тожикистонда Эроннинг бир қанча шаҳарларига сайёҳат қилиш ва билан ўтказилди ва кеча якунланди.