Эрон ва Тожикистон президентлари томонидан бир нечта ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i95478-Эрон_ва_Тожикистон_президентлари_томонидан_бир_нечта_ҳамкорлик_ҳужжатлар_имзоланди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳрида Эрон ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиённи расмий қабули ортидан икки давлат ўртасида ҳамкорликка оид 23 та ҳужжат имзоланди.
(last modified 2025-09-08T11:31:21+00:00 )
Январ 16, 2025 15:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон президентлари томонидан бир нечта ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди
    Эрон ва Тожикистон президентлари томонидан бир нечта ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Душанбе шаҳрида Эрон ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиённи расмий қабули ортидан икки давлат ўртасида ҳамкорликка оид 23 та ҳужжат имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча чоршанба куни олий даражадаги делегация бошчилигида икки кунлик ташриф билан Тожикстон республикасига борган Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бугун тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан ушбу мамлакат президентининг расмий қароргоҳи -Қасри Миллат саройида учрашди.

Раҳмон ва Пизишкиён

 

Олий даражадаги музокарадандан кейин  Эрон ва Тожикистон ҳукуматларри томонидан илмий, маданй, саноат, сиёсий ва хавфсизлик соҳаларида 23 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Раҳмон ва Пизишкиён

Эроннинг Душанбе шаҳридаги элчиси Алиризо Ҳақиқиён Эрон президентининг сафари режаларини тушунтирар экан,шунадй деди: ушбу ташриф учун тузилган дастурлар жумласидан ҳамкорлик, иқтисодий- тижорий алмашинувларни ошириш мақсадида 300 дан ортиқ Эрон ва Тожикистон иқтисодий фаоллари ва инвесторлари иштирокида қўшма бизнес, сармоя ва сайёҳлик конференсияси ўтказилганига ишора қилиш мумкин.

Раҳмон ва Пизишкиён

Форс тилли ва адабиёти тадқиқот марказининг қайта очилиши, Тожикистонда яшовчи эронликлар билан учрашув Эрон президенти ташрифининг бошқа дастурларидандир деб айтди,  Эрон элчиси.