ноябр 15, 2022 14:32 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғарбий Осиёни оммавий қирғин қуролларидан холи ҳудудга айлантириш йўлидаги ягона тўсиқдир
    Сионистик режим Ғарбий Осиёни оммавий қирғин қуролларидан холи ҳудудга айлантириш йўлидаги ягона тўсиқдир

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили сионистик режимни Ғарбий Осиёни оммавий қирғин қуролларидан холи ҳудуд ўрнатиш йўлидаги энг асосий тўсиқ деб билди.

Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амирсаъид Ирвоний оммавий қуролдан холи Ғарбий Осиё конфернциясининг уччинчи йиғилишида Эроннинг ядровий муаммолари бўйича нопрофессионал ва нотўғри  ишларни таклиф қилиш нафақат бу даъволарни илгари сураётгаларга ёрдам бермади аксинча диққатни  оммави қирғин қуролларидан холи Ғарбий Осиё минтақасига асосий таҳдид яъни сионистик режимга нисбатан қаралашларни чалғитади деб таъкидлади.

Ирвоний шунингдек Эроннинг қарашларини тушунтириб Теҳроннинг халқаро омавий қирғин қуроллари режимларига аъзолигига тўхталиб, Эронни оммавий қиғин қуролдан тўлиқ ва якуний йўқ қилиш бўйича доимий сиёсати , жумладан 1974-йилда Ғарбий Осиёда ядро қуролдан холи ҳудуд яратиш бўйича расмий таклифини ҳам эслатди.

Ирвоний ўз сўзларида конференцияга аъзо бошқа давлатлар ҳам шундай қатъий сиёсат олиб бориши ва бундай ҳудудни ташкил этишга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай сиёсатга риоя қилмасликига умид билдирди.

2015 ва  2022 йилларда ядро қуролини тарқатмаслик  тўғрисидаги шартномани қайта кўриб чиқиш конферекнцияси кетма-кет икки марта мувафаққиятсизликка учраганидан шунингдек  2018 йилда кимиёвий қурол бўйича конқенсиясининг 4 чи қайта кўриб чиқиш конференцияси мувафаққиятсизликка  учраганидан норозилик билдирган Ирвоний, бу мувафаққиятсизликлар Ғарбий Осиёда бу анжуманлар томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган оммави қирғин қуролларидан холи ҳудуд яратиш жараёнини мустаҳкамланмаганлигини кўрсатди деб айтди.

Ёрлиқ