ноябр 20, 2022 14:22 Asia/Tashkent
  • Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси: Эронга қарши резолюция чиқариш мавжуд муаммоларни ҳал қила олмайди
    Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси: Эронга қарши резолюция чиқариш мавжуд муаммоларни ҳал қила олмайди

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси МАГАТЭда Эронга қарши резолюциянинг чиқарилишини максимал босимни сақлаб қолиш учун ноконструктив чора эканлигини ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бера олмайдиганини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон вице-президенти ва Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий Халқаро атом энергияси бўйича агентлик бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши яқинда қабул қилинган резолюциясига ишора қилиб, Европанингн 3 давлати ва АҚШ турли босим жумладан резолюция ва санкцияларни қўллашга ўрганиб қолгани ва  бу каби босимлар чексиз бўлиши аниқлиги кўриниб турибти деб изоҳлади.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси бундан олдин айтилганидек бу нотўғри ҳаракат ва Эронга қарши резолюциясининг маъқулланиши, Эрондан кескин жавоб олиишини билдириб,Эрон Ислом Республикасининг ядровий дастурлари Эрон парлменининг стратегик ҳаракатлар қонунига мувофиқ ривожланмоқда ва Эронга қарши кўплаб резлюцияларнинг чиқарилиши бу дастурларнинг ривожланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди деб қўшимча қилди.

Исломий ўз сўзларида Эроннинг миллий майдонида олиб борилган тинч ядровий дастурлари Эрон миллатининг фаровонлиги ва тараққиёти учундир деб таъкидлади.

Халқаро Атом энергияси агентлиги Бошқарувчилар кенгашининг Эроннинг тинч ядровий  дасутрига қарши янги резолюцияси  шу ҳолда ратификация қилиндики АҚШ ва Европа учлигининг кучли сиёсий босимига қарамай ёқлаб овозларни камайиши билан, Вашингтон ва унинг европалик иттифоқчиларига аниқ  мурожаат бўлди.

17-ноябрь,пайшанба куни бўлиб ўтган овоз беришда 26 давлат Эронга қарш резолюциясини ёқлаб 5 давлат бетараф, 2 давлат яъне Россия ва Хитой қарши овоз берди.

Ёрлиқ