Карлос Кейруш: психологик ўйинлар Эрон футбол жамоаси руҳиясига таъсир қилмайди
Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи ЖЧда АҚШга қарши ўйин арафасида психологик ўйинлар Эрон терма жамоаси ишига таъсир қила олмайди деб айтди.
Футбол бйўива АҚШ ва Эрон ислом республикаси терма жамоалари ўртасидаги ўйин арафасида АҚШ миллий терма жамоасининг Твиттердаги саҳифасида Эрон байроғидан " Аллоҳ" сўзини олиб ташланди ва бу ҳаракт футбол бўйича АҚШ миллий терма жамоасининг Инстаграммда ҳам амалга оширилди.
Айтиш керакки бу ҳаракатга норозилик билдирилгандан сўнг АҚШ футбол терма жамоасининг Твиттер ва Инстаграмм саҳифаларида Эрон байроғига " Аллоҳ" сўзи қайта қўшилди.
Футбол бўйича Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрош АҚШ термасига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида Эрон термаси энг яхши натижага эришиш ва кейинги босқичга чиқиш учун бор кучини сарфламоқда деб маълум қилди.
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир босқичда ўзига хос шартлари борлигини ва дастлабки 3 та ўйин мувафаққиятли якунланиши кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Кейруш шунингдек АҚШ билан учрашув олдидан одоб-ахлоқ асосида ишлашимиз кераклигини ва бунга ишончни янада кучайтиришмиз кеаркдеб таъкалади.
АҚШнинг футбол бўйича миллий терма жамоаси бош мураббийи Гред Берхалтер ҳам Эрон термасига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ футбол федерациясининг Эрон байроғининг " Аллоҳ" исмисиз суратини чоп этгани учун узр сўради.
Берхалтер ўз сўзларида, Эронни жуда яхши жамоа сифатида баҳолаб бу жамоа кўп йиллардан буён ишлаб келаётганини ва бу жараён аввалги ЖЧданбошланганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз футбол бўйича Эрон ва АҚШ миллий терма жамоалари бугун тунда Теҳрон вақти билан соат 22:30 да иккинчи гуруҳида ўзаро беллашади.