Эрон энергетика вазири Теҳрон ва Ашхобод ўртасида электр энергияси алмашинувини оширишни таъкидлади
Эрон энергетика вазири, Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учраушвида, икки давлатнинг электр станцияси қурилиши соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга электр энергияси алмашинуви бўйича шартнома ҳажмини ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳараквтларни оширишга урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Эрон энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён Ашхобод шаҳрига сафари чоғида Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов билан учрашувида Эроннинг 13-ҳукуматининг стратегияларидан бири қўшни давлатлар, жумладан Туркманистон билан алоқаларни ривожлантириш эканини айтиб, икки давлат президенларининг ўтган йилги учрашуви Эрон ва Турманистон муносабатлари ривожига муҳим таъсир кўрсатди деб таъкидлади.
Алиакбкар Меҳробиён икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқларни 62 фоизга ўсганига ишора қилиб, биз электр станцияни қурилиши соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга электр энергия алмашинуви шартномалари ҳажмини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз деб қўшимча қилди.
У шунингдек Эрон ва Туркманистон ўртасида сув ва энергетика соҳасида ижобий ҳамкорлик йўлга қўйилганига тўхталиб икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик соҳаларини кенг кўламли деб атади.
Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов ҳам бу учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг ўсиши сезиларли эканлигини таъкидлаб бу алоқаларни 5 миллиард долларгача ошириш мумкин деб эълон қилди.
Учрашувда томнлар ўзаро мунсталарни риволанитирш, ҳмоилк келишулрни узайтириш ва элекр энергияи калмашинуив қуввталани оширишга ҳам алоҳида эътиор қратдилар ва сув соҳасида ҳамкоилк қилиш юзасидан фикр алмшадилар.