Эрон олий суди раиси Оятуллоҳ Систоний билан учрашиб мулоқот қилди
Эрон олий суди раиси Ироқнинг шиа мазҳабидаги мусуллмонларининг машҳур пешволари Оятуллоҳ Систоний билан учрашди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Эрон олий суди раиси Оятуллоҳ Содиқ Омулий Лорижоний Ироқ жанубидаги Нажафи Ашраф шаҳрида Ироқ шииларининг машҳур пешволари Оятуллоҳ Сайид Али Систоний билан учрашиб иккитомонлама алоқалар ва бошқа айрим муҳим масалаларини муҳокама қилди.
Эрон олий суди раиси ва уни ҳамроҳлик қилаётган делегация Нажафи Ашрафдаги бошқа айрим машҳур уламолари билан мулоқот қилишлари кутилмоқда.
Айтиш керакки Эрон олий суди раиси якшанба ва душанба кунлари Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий, президенти Фуод Маъсум ва парламенти раиси Салим Ажжабурийлар билан учрашганида иккитомонлама алоқалар, минтақа воқеа- ҳодисаларига ечим топиш шунингдек Ироқ ва минтақада терроризмга қарши курашни кучайтириш мавзулари юзасидан фикр алмашганди.