Эрон билими билан Тожикистонда гидроэлектростанциялар қурилади
-
Эрон билими билан Тожикистонда гидроэлектростанциялар қурилади
Эрон Ислом республикаси энергетика вазири Эрон билимларидан фойдаланган ҳолда Тожикистонда гидроэлектростанциялар қурилиши ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён Теҳронда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума иштирокида бўлиб ўтган Эрон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 15-сессиясининг ёпилиш маросими матбуот анжуманида Тожикистондаги йирик электр станцияларидан бири Роғун ГЭС- и бўлиб, бугунги кунда Эроннинг йирик компаниялари бу электр станцияси қурилишининг салмоқли қисмини ўз зиммасига олган.
Эрон ва Тожикистон қўшма иқтисодий комиссиясининг эронлик раиси ҳозирги вақтда Эроннинг техник ва муҳандислик хизматларини кўрсатиш салоҳияти сезиларли бўлиб, Эронда техник ва муҳандислик хизматларини кўрсатиш соҳасида 2000 та фаол компаниялар мавжуд деб қўшимча қилди.
Меҳробиён ўз сўзларида Эрон ва Тожикистон қўшма иқтисодий комиссиясининг 15-йиғилишини энг мувафаққиятли учрашувлардан бири сифатида баҳолади.
Эрон ва Тожикистон қўшма комиссияининг 15-йиғилишида Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума икки давлат ўртасидаги ҳамкорликдан мамнунлигини билдириб, мазкур йиғилишда банк тизими билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилиниб, томонлар бу борадаги барча имкониялардан фойдаланиши миллий ва минтақавий валюталардан фойдаланиши лозимлии тўғрисида қарор қабул қилинди деб айтди.