Раисий: Душманнинг медиа империяси ёлғон гапириш орқали фактларни бузиб кўрсатяпти
(last modified Fri, 09 Dec 2022 09:52:06 GMT )
декабр 09, 2022 14:52 Asia/Tashkent
  • Раисий: Душманнинг медиа империяси ёлғон гапириш орқали фактларни бузиб кўрсатяпти
    Раисий: Душманнинг медиа империяси ёлғон гапириш орқали фактларни бузиб кўрсатяпти

Душманларнинг терроризмни қўллаб-қувватлаш ва халқни қўллаб-қувватлашга даъво қилишдаги икки томонлама хатти-ҳаракатига ишора қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти душманнинг медиа империяси саҳналаштириш ва ёлғон гапириш орқали фактларни бузиб кўрсатишини айтди.

Сўнгги пайтларда Эронда маҳсо Аминийнинг ўлими баҳонасида тартибсизликларнинг пайдо бўлиши Эрон Ислом Жумҳуриятининг ташқи душманларининг ундан Эроннинг ички ишларига аралашиш ва имкон қадар кўпроқ тартибсизликларни қўзғатиш учун имконият сифатида фойдаланишига яна бир бор сабаб бўлди.

Сўнгги тартибсизликларда Америка ва баъзан Европанинг сиёсий раҳбарлари, уларнинг оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган Форс ОАВлари фожиали воқеани суиистеъмол қилишди. Эрон миллатининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш шиори билан улар давлат хавфсизлигини бузувчилар ва тартибсизликларни қўллаб-қувватлашда ҳеч қандай ёлғондан таб тортмайдилар. Айни пайтда миллионлаб эронликлар мамлакат кўча ва майдонларида исломий низом ва ўз давлатини қўллаб-қувватлаб, тартибсизликка кескин қарши чиқдилар.

Президент ахборот базасига кўра; Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Сейид Иброҳим Раисий Теҳронда хавфсизликни ҳимоя қилган шаҳидлар оилаларини ҳурмат қилиш маросимида шундай деди: сўнгги воқеаларда душман ИШИД каби Эрон инқилоби ва халқининг жонига қасд қилди ва инқилобнинг қадрият оқими ва жабҳасига нисбатан ўта адоват ва нафрат кўрсатди.

Раиси қўшимча қилди: Бугун Эрон миллатининг душманлари халқ учун “ҳаёт” деб шиор айтмоқда. Аммо бошқа томондан, Шоҳчероғ зиёратгоҳида қуролли шахслар 10 ёшли бола ва унинг ота-онасини ҳаётдан олиб кетишди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди:Афғонистонда душманлар демократияга даъво қилишди. Аммо бу мамлакатга олиб борилган ҳарбий кампания натижаси 35 минг ногирон болалар бўлди ва улар барча уйлар ва шаҳарларни вайрон қилишди ва улар ҳали ҳам биз ҳаёт берамиз деб даъво қилишмоқда! Дунёдаги қайси одамларга ҳаёт беришдики, бундай даъвога эгалар?

Раисий саккиз йиллик урушда душманларнинг мағлубиятга учраганига, шунингдек, Эрондаги сўнгги қирқ йиллик фитналарда муваффақияцизликка учраганига ҳам ишора қилди:Душман Эрон қадриятларига, ислом инқилобига ва халқига янги таркибий уруш ва фитна билан ҳужум қилишни мақсад қилган эди, бироқ халқ фарзандлари бу ҳужумга қарши турди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти, хавфсизликни ҳимоя қилган шаҳидлар оиласининг тартибсизликлар ва хавфсизлик кучларининг шаҳидларини аниқлаш, суд қилиш ва жазолаш бўйича илтимосига жавобан таъкидлади: Бу масала тегишли идоралар томонидан қатъий назоратга олинади.

Ёрлиқ