декабр 12, 2022 13:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Хитой тилида Эрон ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақидаги твитини эълон қилди
    Эрон ТИВ раҳбари Хитой тилида Эрон ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақидаги твитини эълон қилди

Эрон ТИВ раҳбари Хитой тилида ёзган твитида Эроннинг ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсаиш зарурлигини таъкидлаб, "Эрон Ислом респуликаси ўз ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурати борасида ҳеч бир томон билан муомала ва музокара қилмайди деб маълум қилди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Хитой ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг қўшма баёноти ва бу баёнотда 3-та ороллар яъни Эроннинг Бумусо, Тунби Бузург ва Тунби кучак ороллари билан боғлиқ иддаоларига жавобан Хитой тилида эълон қилган твитида Форс Кўрфазидаги 3 та ороллар яъни Бумусо, Тунби Бузург ва Тунби кучак ороллари Эрон сарзамининг ажралмас ҳудудидир ва абадий шу она Ватанга тегишлидир деб таъкидлади.

Форс кўрфази мамлакатлари ва Хитой раҳбарлари ўзларининг қўшма якуний йиғилиш баёнотида Эрон ва БАА ўртасидаги 3 та орол масаласини тинч йўл билан ҳал қилишга чақирдилар. Ҳолбуки 3 орол Эрон тупроғининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Форс Кўрфази кенгаши мамлакталари ва Хитой раҳбарининг баёноти Саудия Арабистон ва Хитой етакичлари Эрондан " бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишдан" ўзини тийилишини сўраган навбатдаги баёнотидан сўнг дарҳол эълон қилинди.  

Баёнотга жавобан Хитойнинг Теҳрондаги элчиси шанба куни Эрон ТИВга чақиртилди ва унга Форс Кўрфази давлатлари ва Хитой раҳбарларининг якуний баёнотига Эроннинг эътирози ҳақида маълумот берилди.

Ёрлиқ